Сайт тест режимида ишламоқда

2023-2024 ўқув йилида  "Салом, боғча", "Биринчи қўнғироқ" ҳамда “Мустақиллик дарс”и тадбирларини ўтказиш бўйича намунавий сценарий ишлаб чиқилди

26 август 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан янги 2023-2024 ўқув йили бошланиши муносабати билан мактабгача таълим ташкилотларида "Салом, боғча", мактабларда "Биринчи қўнғироқ", "Мустақиллик дарси" тадбирларини ўтказиш бўйича тавсия ҳамда намунавий сценарий ишлаб чиқилди.

Хусусан, жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида "Ўзбекистон - менинг Ватаним" мавзусида очиқ машғулотлар ташкил этилади.

Умумий ўрта таълим мактабларида 4 сентябрь куни соат 8-00 да "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида ўтказилади.

Қуйидаги ҳаволалар орқали сценарий ва тавсияларни юклаб олишингиз мумкин:

“Мустақиллик дарси” ТАҚДИМОТИ

Электрон фойдаланиш учун

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu