Сайт тест режимида ишламоқда

Вазир Бухоро шаҳридаги 2-сонли мактабда бўлди

10 август 2023 йил
image

Болалар мактабда ўзини бехавотир ва хотиржам ҳис қилса, албатта, бу кайфият  уларнинг ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатади. Мактабдаги ижобий муҳитни белгиловчи энг асосий омиллардан бири бу ўқитувчиларнинг ўз касбига муҳаббати ҳамда жамоадаги ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатдир. Бундай мактабда таълим олган бола келажакда, албатта, ўз йўлини топиб, жамиятга фойда келтирувчи шахс бўлиб камол топади. Жамоада дўстона муҳит бўлсагина, ижобий натижа ҳақида гапириш мумкин.

Бугун Бухородаги 2-умумтаълим мактабининг педагогик жамоасида ана шу дўстона муҳитнинг гувоҳи бўлдим. Мактаб жамоаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди. 

Таълим масканида 20 йилдан зиёд фаолият юритаётган педагоглар бор. Мактаб раҳбари ташаббускор, жамоа эса жуда аҳил. Таълим маскани ўзига хос тарихга эга. Янги замонавий бино бўлмаса ҳам, таълим сифати ниҳоятда юқори. Табиийки, мактабда ўқувчилар ҳам иқтидорли. Яқинда Халқаро САТ имтиҳонида юқори баллни қўлга киритиб, рекорд натижани қайд этган ўқувчи ҳам айнан шу мактаб битирувчиси Парвиз Туксанов бўлади. У аввалги йил ҳам ИЕЛТС имтиҳонида 8.5 баллни қўлга киритиб, тенгдошлари орасида юқори натижани қайд этган экан. Парвиз айнан шу мактаб битирувчиси эканлиги юқоридаги фикрларимга яққол далил бўла олади. 

Мактаб жамоаси аллақачон янги ўқув йилига тайёргарликни бошлаб юборган. Ўйлайманки, ўқитувчиларнинг хушкайфияти янги ўқув йилида уларга ҳамроҳ бўлиб, ўқувчиларининг таълим-тарбиясида ҳам ўзининг ижобий натижаларини кўрсатади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu