Сайт тест режимида ишламоқда

Мактаб кутубхоначилари учун тренинглар ташкил этилмоқда

7 август 2023 йил
image

Мактаб кутубхоначилари учун тренинглар ташкил этилмоқда
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги  томонидан жорий йилнинг 7-19 август кунлари тизимдаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактаблари кутубхоначилари учун икки босқичли ўқув-семинарлар ташкил этилади.

Семинарларнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 7-10 август кунлари ташкил этилиб, унда ҳар бир ҳудуд марказида 50 нафар кутубхоначилар учун кутубхона иши, ҳужжатлар ва бадиий адабиётларни саралаш, болаларга энг қизиқарли асарларни етказиш бўйича маҳорат машғулотлари ўтказилади.

Семинарнинг иккинчи босқичи ҳудудий ўқув-семинарларда қатнашган иштирокчилар томонидан жорий йилнинг 14-19-август кунлари туман (шаҳар)ларда умумтаълим мактаб кутубхоначиларини каскад усулида ўқувлар ташкил этилади.

Бугун ҳудудий ўқув-семинарлар Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu