Сайт тест режимида ишламоқда

"2023 йил 1-ярим йилликда амалга оширган ишлар ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик” мавзусида матбуот анжумани

31 июль 2023 йил
image

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2023 йил 1-ярим йилликда амалга оширган ишлар ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик” мавзусида матбуот анжумани

2023 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг жорий йил биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ҳамда вазирликнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Мамлакатимизда маъмурий ислоҳотлар натижасида мактабгача ва мактаб таълими тизими бирлаштирилиб, бугунги кунда тизимда 10 296 та мактаб ва 29 420 боғчаларда ярим млн. нафарга яқин тарбияланувчи ва ўқувчига салкам 700 минг нафар педагоглар таълим ва тарбия бериб келмоқда.

Таълимда глобал ҳамкорлик, UNICEF, UNESCO, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа ташкилотлари билан ҳамкорликда мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Шу кунга қадар 60 та янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, 36 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари ташкил этилди.

647 655 нафар 6 ёшли болалар (90 фоиз) мактабга тайёрлов тизими билан қамраб олиниб, шундан, 186 881 нафари (7 499 та гуруҳ) мажбурий бепул бир йиллик бошланғич таълимга тайёрлов гуруҳларига, 380 544 нафари (10 256 та) тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларига, 80 230 нафари (3 210 та) қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларига қамраб олинди.

 Бугунги кунда умумий қуввати 56 400 ўринга мўлжалланган 1 624 та  оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича битим имзоланди.

 Жаҳон банки, PIU, UNICEF каби халқаро ташкилотлар биргаликда Мактабгача таълим ташкилотларининг 40 соатга мўлжалланган қисқа муддатли малака ошириш курснинг ўқув дастури ишлаб чиқилди.

Халқаро МЕLQO таълим сифатини баҳолаш тизими миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда адаптация қилинди.

ПEДАГОГЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ МАВҚЕИ

“Ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида 309 минг нафар педагогларнинг  малакаси оширилди.

180 минг нафари малака ошириш марказларида, 123 минг нафари “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси орқали, 1 145 нафари ОТМ ва НТТларида малакаси оширилди.

323 нафар педагоглар янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари тузилмасида методик хизмат кўрсатиш бўлимларига муносиб номзодлар саралаб олинди.

Педагогларни малакасини ошириш учун хорижий мутассислар жалб этилди (мактабгача таълим тизимига 3 нафар, Президент ва ижод мактабларига 62 нафар, умумтаълим мактабларига 188 нафар).

Буюк Британиянинг Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда 28 нафар мактаб ўқитувчилари ҳамда лидерлари учун ташкил этилган PDQ дастури бўйича курс ўтказилиб, 10 нафар педагог Cambridge Assessment ташкилотининг (PDQ) халқаро сертификатига эга бўлишди.

ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР

Маҳаллий фан олимпиадаларида республика бўйича барча фанлардан жами 1,15 млн ўқувчи иштирок этди

Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилар 8 та олтин, 24 та кумуш, 31 та бронза жами 63 та медалларни қўлга киритди.

Минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилар  6 та олтин, 23 та кумуш, 23 та бронза жами 52 та медалларни қўлга киритди.

Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида (Халқаро кимё олимпиадаси (ICHО) 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза; Халқаро биология олимпиадаси (IBО) 3 та бронза; Халқаро математика олимпиадаси (IMО) 3 та бронза; Халқаро физика олимпиадаси (IPHO) 1 та бронза медаллари) жами 11 та медални қўлга киритди.

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июлдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган регламентларга мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали 5 та турдаги давлат хизмати кўрсатиб келинмоқда.

Маълумот учун 2023-йил давомида:

35 571 нафар фуқароларга шаҳодатнома дубликати берилди;

9 307 нафар фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳонларда қатнашиш учун аризалари қабул қилинди;

684 нафар хорижий давлатда умумий ўрта таълим олган фуқароларнинг хужжатлари нострификация қилинди;

145 нафар чет эл фуқораларининг фарзандлари мактабга қабул қилинди;

11 416 нафар ота-оналар фарзандини бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш бўйича давлат хизматларидан фойдаланди.

Ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини самарали ўтказиш, масофавий таълим имкониятларини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган “Масофавий таълим платформаси ахборот тизими”га (Maktab.uz)га жойлаштирилган мактаб ўқув дастурига тегишли видео контент 20 452 тага, тақдимот 6 372 тага ва 1-4-синф ўқувчилари учун 3D анимацион ва мултипликацион контентлар 738 тага етказилди. Фойдаланишда қулайлик яратиш учун тизимнинг мобил версиялари ҳам ишга туширилди.

2022-2023 ўқув йилида 2 791 та компьютер синф хоналари (қарийб 40 минг дона компютерлар), 800 та интерактив доска ва 442 та тўплам робототехника жиҳозлари мактабларга етказиб берилди.  3 200 та мактабларда қўшимча Wi-fi ҳудудлари (зоналари) ташкил этилди.

Интернет тармоғи ёрдамида умумтаълим мактабларида вазирлик томонидан яратилган электрон таълим ресурслари (kitob.uz, edumarket.uz, edukids ва бошқалар)да ишлаш, очиқ онлайн курсларидан фойдаланиш, қўшимча таълим олиш учун YouTube ва бошқа платформалардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Ишлаб чиқилган барча контентлар Вазирликнинг таълим платформаларига ва YouTube даги каналларига босқичма-босқич жойлаштириб борилмоқда.

Тадбир сўнггида журналистлар томонидан мавзуга оид саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб бериб ўтилди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu