Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳилола Умарова Фарғона вилоятида қурилиш-таъмирлаш ишлари кетаётган таълим масканларида бўлди

28 июль 2023 йил
image

Ҳилола Умарова Фарғона вилоятида қурилиш-таъмирлаш ишлари кетаётган таълим масканларида бўлди

Ҳозирги вақтда хизмат сафари билан Фарғона вилоятида бўлиб турган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова вилоятдаги таълим муассасаларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Хусусан, Фарғона шаҳри, Мустақиллик шаҳарчаси, “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида қурилаётган 990 ўринли умумтаълим мактаби ва 420 ўринли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. 

Вазир томонидан масъулларига умумтаълим мактабининг ташқи фасадини ўзгартириш, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш ҳамда ушбу муассасаларни 15 августга қадар жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш топшириғи берилди.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг янги ўқув йилига ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳам ўрганилди. Вазир ўрганиш давомида ушбу муассасасининг эски эшик ва дераза ромларини замонавийсига алмаштириш бўйича вилоят масъулларига тегишли кўрсатма берди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Фарғона вилоятида 2023 йилда Инвестиция дастури доирасида 17 та (4 та янги қурилиш, 13 та реконструкция) мактабда 157,6 млрд.сўмлик, 8 та (7 та янги қурилиш, реконструкция) мактабгача таълим ташкилотларида 56,5 млрд. сўмлик ҳамда “OPEN BUDGET” лойиҳаси бўйича жорий йилда вилоятдаги 113 та муассасалар (89 та мактаб ва 24 та мактабгача таълим ташкилотлари)да 118,3 млрд. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu