Сайт тест режимида ишламоқда

Колл-марказга энг кўп тушаётган саволларга жавоблар

28 июль 2023 йил
image

Савол: Чет эл фуқароси бўлган болаларни 1-синфга қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори (2-иловаси) билан  тасдиқланган Низомга мувофиқ, чет эл фуқаролари фарзандларини мактабга жойлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон платформаси (my.maktab.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, электрон ариза беришлари талаб этилади.

Ариза берганда қуйидаги 3 та ҳужжатни илова қилиш зарур:

1) Ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақида ҳужжат (1-синфга қабул қилинаётган болалар бундан мустасно);
2) Ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржимаси (1-синфга қабул қилинаётган болалар бундан мустасно);
3) Соғлиғи тўғрисида тиббий хулоса.

Электрон тизим орқали юборилган аризалар Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан 7 кун ичида кўриб чиқилиб, болаларни мактабга қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш бўйича қарорни қабул қилади ва тизимга юклайди.

Берилган йўлланма асосида умумтаълим мактаби чет эл фуқароси билан ўрнатилган тартибда шартнома имзолайди.

Ариза рад этилганда чет эл фуқаролари камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта ариза беришлар  мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu