Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистонлик ўқувчи 53-Халқаро физика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

17 июль 2023 йил
image

Ўзбекистонлик ўқувчи 53-Халқаро физика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

Жорий йилнинг  10-17 июль кунлари Япониянинг Токио  шаҳрида бўлиб ўтган 53-Халқаро физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жавоҳир Султонов  бронза медалини қўлга киритди.

Маълумот учун, мазкур олимпиадада 91 та мамлакатдан жами 400 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Ушбу медал Халқаро физика олимпиадасида қўлга киритилган Ўзбекистон тарихидаги 3-бронза медали ҳисобланади. 

Терма жамоамиз аъзолари мазкур нуфузли мусобақада 2015 йилдан буён иштирок этиб келишмоқда ва ҳозирга қадар жами 3 та бронза медални (2018, 2021, 2023) қўлга киритишган.

Жавоҳирни ғалаба билан самимий табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилаймиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu