Сайт тест режимида ишламоқда

Ёзги оромгоҳлар фаолияти қандай ташкил этилган?

17 июль 2023 йил
image

2023 йилда оромгоҳларда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш, болаларни мазмунли дам олишларини йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 Жорий йилда 200 та стационар оромгоҳларда жами 157 775 нафар болалар дам олдирилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 195 та оромгоҳларда 106 840 та болалар дам олдирилди.

 Жорий йилнинг 10-июл ҳолатига Ёз мавсуми давомида умумтаълим муассасаларининг 309 192 нафар ўқувчилари театрларга, 22 010 нафари музейларга ҳамда 25 448 нафари тарихий манзилгоҳларга саёҳатларга жалб этилди.

“Тоғ саргузаштлари” фестивалининг республика босқичи 2023-йилнинг 9-10-июн кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён тоғ ёнбағрида ўтказилди. Фестивал жараёнларига 27 433 нафар ўқувчи-ёшлар ҳамда 597 нафардан ортиқ педагоглар қамраб олинди.

“Баркамол авлод” болалар мактабларида фаолият юритаётган ҳамда илғор иш тажрибаларига эга бўлган тўгарак раҳбарларини аниқлаш, уларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш ва оммалаштириш мақсадида “Йил тўгарак раҳбари” танлови ташкил этилди. 

Танловнинг 1-босқичида республиканинг барча туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар мактабларининг 1574 нафар  тўгарак раҳбарлари қамраб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu