Сайт тест режимида ишламоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари Ўрта Чирчиқ туманидаги ёшлар билан учрашишди

12 июль 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари Ўрта Чирчиқ туманидаги ёшлар билан учрашишди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан вазирликка бириктирилган ёшлар билан очиқ мулоқотда бўлиш,  уларнинг муаммо ва таклифларни жойига чиқиб ўрганиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилиб келинмоқда.

Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, вазир ўринбосарлари Дилшод Кенжаев,Узоқбой Бегимқулов ва Темур Комиловга бириктирилган 23 нафар ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Унда ёшлар ўз муаммолари ва келажак режалари билан бўлишишди ҳамда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдиришди. 

Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад ёшларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

Шунингдек, учрашув давомида ёшларнинг муаммолари жойида ўрганилиб, уларга совун ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуна, автомобилларни ювиш учун мини босимли ювиш воситаси, мусиқа асбоблари ва бошқа керакли маиший буюмлар тақдим этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu