Сайт тест режимида ишламоқда

“ЭНГ ЯХШИ ЭКОЛОГИК ТОЗА МАКТАБ” ВИДЕОЛАВҲАЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

7 июль 2023 йил
image

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎРТАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЭНГ ЯХШИ ЭКОЛОГИК ТОЗА МАКТАБ” ВИДЕОЛАВҲАЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Энг яхши эколoгик тоза мактаб” экологик онлайн кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинган эди.
Жорий йилнинг 7-июл куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг биносида кўрик-танлови ғолиблари муносиб тақдирланди.
Ғолиб деб топилган таълим муассасаларига вазирлик томонидан қиммат баҳо совғалар ҳамда дипломлар вазир ўринбосари Дилшод Кенжаев томонидан топширилди.
Маълумот учун: Жамоатчилик томонидан ғолибларни аниқлаш учун сараланган видеороликлар вазирликнинг Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги расмий танловлар саҳифасида эълон қилинди. Овоз бериш жараёнларининг якуний натижаларига кўра, энг кўп овоз тўплаган қўйидаги таълим муассасалар “Энг яхши экологик тоза мактаб” видеолавҳалар танлови ғолиби деб топилган эди.

 
Умумтаълим мактаблари ўртасида ташкил этилган “Энг яхши экологик
тоза мактаб” видеолавҳалар танлови ғолиблари


– Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри 46-АФЧЎИМ,
– Андижон вилояти Жаллақудуқ тумани Пахтаобод тумани 8-сонли умумтаълим мактаби,
– Бухоро вилояти Когон шаҳар Ғиждувон тумани 8-сонли умумтаълим мактаби,
– Жиззах вилояти Мирзачўл тумани 11-сонли умумтаълим мактаби,
– Қашқадарё вилояти Косон тумани 94-сонли умумтаълим мактаби,
– Навоий вилояти Навойи шаҳар 11-сонли умумтаълим мактаби,
– Наманган вилояти Мингбўлоқ тумани ИДУМ,
– Самарқанд вилояти Самарқанд тумани 23-сонли умумтаълим мактаби,
– Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар 1-сонли умумтаълим мактаби,
– Сурхондарё вилояти Узун тумани 12-сонли умумтаълим мактаби,
– Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 43-сонли умумтаълим мактаби,
– Фарғона вилояти Чет тилларга ИДУМИ,
– Хоразм вилояти Уганч шаҳар 5-сонли умумтаълим мактаби,
– Тошкент шаҳридаги Яшнобод тумани 166-сонли умумтаълим мактаб.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu