Сайт тест режимида ишламоқда

Колл-марказга энг кўп келиб тушган саволларга жавоблар

6 июль 2023 йил
image

Савол: Боланинг ота-онаси чет элда, жиянимни 1-синфга қабул қилиш учун ўзим ариза топширсам бўладими?
Жавоб: Ҳа, албатта топшириш мумкин. Электрон платформада шахсий маълумотларни шакллантирганингиздан сўнг, тегишли майдонни белгилаб, васийлик бўйича қарорни бириктирасиз ва кейинги жараёнларни амалга оширишингиз мумкин.

Савол: Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган ҳарбий хизматчилар  фарзандини умумтаълим мактабига ўқишга жойлаштириш учун қандай тартибда ариза топширишлари мумкин?
Жавоб: Электрон платформада шахсий маълумотларни шакллантиргандан сўнг, ҳарбий хизматчи катакчасини белгилайсиз. Сўнгра яшаш жойи бўйича давлат солиқ идоралари рўйхатидан ўтган ижара шартномаси ёки тегишли ҳарбий қисм (муассаса) томонидан яшаш манзили кўрсатилган маълумотни тизимга юклаган ҳолда ариза топширишлари мумкин.

Савол: Ариза жўнатмоқчи бўлганимда “Сиз танлаган манзилга бириктирилган мактаб топилмади” деган хатолик чиққанда нима қилиш керак?
Жавоб: Ушбу ҳолатда сиз шахсий кабинетингизга кириб, "Менинг маълумотларим" бўлимидан яшаш манзилингизни таҳрирлаб, сақлаш тугмасини босишингиз ва қайта ариза юборишингиз керак.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu