Сайт тест режимида ишламоқда

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

6 июль 2023 йил
image

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ёшлар Пресс-клубида Сергели туманида яшовчи тўққиз нафар ёшлар  билан учрашди. 

Вазир ёшларнинг қизиқишлари, келажакда эгалламоқчи бўлган соҳалари ҳақида суҳбатлашди. 

Суҳбат якунида уларга касб фаолиятларини йўлга қўйишлари учун пенаблок ва совун ишлаб чиқарувчи, грилл тайёрловчи ускуналар, видеомонтаж учун замонавий компютер, юк ташиш учун мототранспорт, пластик ромлар ўрнатиш, мебел таъмирлаш ҳамда сартарошлик билан шуғулланиш учун асбоб-ускуналар тўпламлари тақдим этилди.

Очиқ мулоқот давомида муаммоси ижобий ҳал қилинган ота-она ва ёшлар кўрсатилган ёрдамнинг ҳаётларида қанчалик муҳим аҳамият касб этганини айтиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 

Шунингдек, ёшлар билан тизимли ишлашда алоҳида ўрнак кўрсатган 5 нафар ёшлар етакчилари вазир томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.  

Маълумот учун, Мактабгача ва мактаб таълими вазирига 40 нафар ёшлар бириктирилган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 37 нафари билан юзма-юз учрашув ташкил этилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu