Сайт тест режимида ишламоқда

“Ватан меҳри юрагимда” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди

19 июнь 2023 йил
image

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ватан меҳри юрагимда' танловининг республика босқичи ўтказилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур танлов ўқувчи-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, билим ва кўникмаларини, касбга бўлган қизиқишларини ошириш, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилди.

70 нафар қиз иштирок этган Республика босқичи якунига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Навоий вилоятидан келган жамоалар ғолиб деб топилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu