Сайт тест режимида ишламоқда

Халқаро кимё олимпиадаси иштирокчилари Ичанқалъа тарихий мажмуасига саёҳат қилишди

15 июнь 2023 йил
image

Бугун Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадаси иштирокчилари Хива шаҳрида жойлашган очиқ осмон остидаги музей — Ичанқалъа тарихий мажмуасига саёҳат қилишди.

Катта таассуротларга бой ўтган мазкур саёҳат тадбирлари давомида меҳмонларга шаҳарнинг бой ўтмишидан сўзловчи тарихий ва маданий обидалар хусусида зарур маълумотлар бериб ўтилди.

Саёҳат сўнггида олимпиада иштирокчилари ва уларнинг устозларига эсдалик совғалари топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu