Сайт тест режимида ишламоқда

“Таълимда бошқарув” мавзусидаги семинар-тренинглар давом этмоқда

27 май 2023 йил
image

“Таълимда бошқарув” мавзусидаги семинар-тренинглар давом этмоқда. 

 Тренинглар доирасида иштирокчилар учун Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари томонидан йўналишлар кесимида шўбаларда давра суҳбатлари ташкил этилди. 

Муҳокамалар давомида ҳудудларда мавжуд муаммолар эшитилиб, ечимлари тўғрисида сўз юритилди. 

Шундан сўнг, Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида амалга оширилаётган ишлар, тизимдаги қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича тавсиялар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Сарвар Эркиновнинг маърузаси эшитилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu