Сайт тест режимида ишламоқда

"Таълимда бошқарув" мавзусидаги  семинар-тренинглар доирасида лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди

26 май 2023 йил
image

"Таълимда бошқарув" мавзусидаги  семинар-тренинглар доирасида лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўтаётган семинар-тренингда иштирокчилар томонидан мавзуга оид тақдимотлар қилинди.

Тақдимот доирасида ҳар бир гуруҳ ўзларига берилган мавзу доирасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, муаммо ва ечимлар ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда таълим сифатини ошириш ва ўқув дастурларини бойитиш бўйича муҳим фикрлар ўртага ташланди.

Вазир Ҳилола Умарова ҳар бир тақдимотда кўтарилган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтар экан, масъулларнинг ташаббуслари ва таклифларини баҳолаб борди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu