Сайт тест режимида ишламоқда

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

20 май 2023 йил
image

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Тақдирлаш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари раҳбарияти, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, шунингдек бошқа бир қатор ҳамкор вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этишди.

Якуний натижаларга кўра:

1) Андижон вилояти Пахтаобод тумани 31- мактабнинг "Сарҳад лочинлари" жамоаси - 1-ўринни,
2) Қашқадарё вилоят Нишон тумани 4-мактабнинг "Амир Темур издошлари" жамоаси - 2-ўринни,
3) Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани 10-мактабнинг "Фидокор" жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида, мусобақада ҳар бир ҳудуддан биттадан, жами 13 та жамоалар ўзаро куч синашди.

Барча ғолибларни самимий табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилаймиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu