Сайт тест режимида ишламоқда

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ 21 НАФАР САМАРҚАНДЛИК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ТАҚДИРЛАДИ

17 май 2023 йил
image

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ 21 НАФАР САМАРҚАНДЛИК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ТАҚДИРЛАДИ

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бугун Самарқанд шаҳридаги 71-умумтаълим мактабида бўлди. 

Вазир таълим масканида ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича ташкил этилган пазандачилик тўгараги аъзолари билан учрашди.

Ушбу тўгарак мактабда жорий йилнинг феврал ойида ташкил топган бўлиб, ўқувчилар дарсдан бўш вақтлари пазандачилик ва қандолатчилик сирларини ўрганмоқда. 

Ҳозирда тўгарак аъзоларининг сони 45 нафардан етган. 

Ташриф давомида вазир бир гуруҳ самарқандлик фаол устозлар билан учрашди.  

Учрашувда кейинги йилларда  таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида гапирар  экан, ўқитувчиларни мавқеини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди. 

-“Муҳтарам Юртбошимиз ўзининг ҳар чиқишларида  Имом Бухорий бобомизнинг  ўн икки аср аввал айтган “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” деган фикрларини  бот-бот такрорлайдилар. Шу ўринда, бир нарсани ёддан чиқармаслик зарур, илмни етказишда устозларимизнинг ўрни беқиёсдир. Шу боис ҳам юртимизда ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаяпти. Жумладан, ўқитувчиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида турли қарор ва қонунларни ишлаб чиқилиши, Вазир жамғармаси устамасининг ташкил этилиши фикримиз далилидир”-, деди Ҳилола Умарова.

Учрашувда устозлар билан келгуси режалар ҳақида суҳбатлашилди. Тадбир сўнггида Ҳилола Умарова  21 нафар ўқитувчига кўкрак нишонлари ҳамда эсдалик совғаларни топширди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu