Сайт тест режимида ишламоқда

Болқон Математика Олимпиадасида  иштирок этган олти нафар ўқувчимиз 4 та бронза медални қўлга киритди

12 май 2023 йил
image

Болқон Математика Олимпиадасида  иштирок этган олти нафар ўқувчимиз 4 та бронза медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 8-13 май кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган 40-Болқон Математика олимпиадасида Ўзбекистонлик иштирокчилар томонидан  4 та бронза медали қўлга киритилди. 

Ғолиб ўқувчилар билан танишинг:
1) Рахматов Анварбек -Бухоро вилояти,  Қоракўл тумани, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тихзимидаги ихтисослаштирилнган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
2) Ахтамов Озодбек -Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий мактаби  9-синф ўқувчиси;
3) Садуллоев Анварбек -Бухоро вилояти, Пешку тумани, 18 -мактаб, 11-синф ўқувчиси;
4) Максудов Беҳзод -Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, 6-ИМИ 11-синф ўқувчиси;

Мазкур ғалаба билан ўқувчиларимизни, уларнинг устозларини ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этамиз!!!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu