Сайт тест режимида ишламоқда

Пойтахтимиздаги 14-хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабда ижтимоий сўровномалар бўлиб ўтди (видео лавҳа)

12 май 2023 йил
image

Пойтахтимиздаги 14-хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабда ижтимоий сўровномалар бўлиб ўтди

Хабар берилганидек, мамлакатимиздаги умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш мақсадида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказилмоқда.

Бугун, Тошкент шаҳридаги 33 та мактабда ўқувчи ва ўқитувчилар иштирокида ижтимоий сўровнома ва назорат ишлари бўлиб ўтди.

Хусусан, пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 14-хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабда назорат ишлари  малакали мутахассислар ҳамда экспертлар иштирокида ташкил этилди.

Ўқувчиларга она тили ва адабиёт ҳамда математика-кимё фанларидан тест саволларини ечиш учун 100 дақиқа, ўқитувчиларнинг билимини текшириш мақсадида тегишли фанларга оид ўтказиладиган тест саволларини ечишга 20 дақиқа вақт ажратилди. 

Мактаблар рейтингини аниқлашга доир креативлик ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган назорат ишлари она тили ва адабиёти, математика ва кимё фанларидан олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu