Сайт тест режимида ишламоқда

Жорий йилнинг май ойида Асосий олимпиаданинг IV (Республика) босқичи ўтказилади

5 май 2023 йил
image

Жорий йилнинг май ойида Асосий олимпиаданинг ИВ (Республика) босқичи ўтказилади

Жорий йилнинг май ойида академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари ҳамда хусусий мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари иштирокида Асосий олимпиада ташкил этилиши белгиланган.

2022/2023-ўқув йилида ҳудудий босқичда 1-2-3-ўринларни эгаллаган 696 нафар битирувчи синф ўқувчилари ИВ (Республика) босқичида иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур олимпиадаларнинг ўтказалишига доир тўлиқ маълумотлар билан (жой, сана ва фанлар) қуйида танишинг:

14-17-май кунлари Фарғона вилояти (Фарғона шаҳар, Хорижий тиллар мактаб-интернати)да она тили ва адабиёт, рус тили, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, қозоқ тили, тожик тили, тарих, география фанларидан;

19-20-май кунлари Бухоро вилояти (Бухоро шаҳар, 23-сон махсус мактаб-интернати)да физика, кимё, биология фанларидан;

19-20-май кунлари Тошкент шаҳри (Амитй университети)да математика, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан;

21-22-май кунлари Тошкент шаҳри (Амитй университети)да инглиз тили, немис тили, франсуз тили фанларидан;

27-28-май кунлари Тошкент шаҳри (Олмазор тумани 102-сон махсус мактаб-интернати)да Махсус мактаблар учун математика, она тили ва адабиёт, тарих фанларидан асосий олимпиаданинг Республика босқичи ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 21-22-май кунлари Бухоро вилояти (Бухоро шаҳар, 23-сон махсус мактаб-интернати)да физика, кимё, биология фанларидан Ал-Хоразмий номидаги олимпиада ўтказилади.

Мазкур олимпиадалардаги тегишли вазифаларни бажариш учун (иншо, тест, масала, эссай) белгиланган вақт муддатлари берилади.

Эслатма: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва уларнинг ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган барча турдаги олимпиадалар ҳақида вазирликнинг расмий манбалари (olympiad.uzedu.uz, @olimpdep) орқали ишончли ва тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu