Сайт тест режимида ишламоқда

КЎЗИ ОЖИЗ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

3 май 2023 йил
image

КЎЗИ ОЖИЗ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

Савол: Мен мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс бераман. Кўриш бўйича 1-гуруҳ ногирониман. Қонунчиликда ногиронлиги бор шахслар, жумладан ўқитувчилар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган?

Ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Юридик бўлими ходимлари жавоб беришди. 

Жавоб: Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жумладан қуйидаги имтиёзлари мавжуд:

- Кўзи ожиз ўқитувчилар дарс берадиган мактабда ҳар 2 нафар кўзи ожиз ўқитувчи учун 1,0 бирлик таржимон – котиба лавозими киритилган. 
- Мактабда 1 нафар кўзи ожиз ўқитувчи ишлаган ҳолларда1,0 бирлик таржимон-котиба лавозими киритилган.
- Ногиронлиги бўлган шахслар 30 календар иш кунидан иборат узайтирилган  меҳнат таътили олишга ҳақли.
- Меҳнат иш ҳақига эга бўлган ногиронлиги бўлган шахслар ҳар 2 йилда бир марта  ногиронлик нафақасини қайта ҳисоблатиш ҳуқуқига эга.
- Ногиронлиги бўлган абитуриентлар умумий қабулнинг 2% миқдорида квота асосида ОТМга ўқишга қабул қилинади. Хусусан кўришида нуқсони бўлган I-II гуруҳ абитуриентлар 5 балли баҳолаш тизимида оғзаки имтиҳон олиш тартибида ўқишга қабул қилинади.
- Ногиронлиги бўлган шахслар касаллик тоифасига кўра ҳар 6 ойда йўлланма асосида бепул  соғликларини тиклашлари кўзда тутилган.
- I-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, хусусан, кўзи ожиз инсонлар етакловчиси билан биргаликда жамоат транспортидан бепул фойдаланишади.
- Ёшлар дафтарига киритилган оилаларнинг ногирон фарзандлари нодавлат таълим тизимида ўқиса, унинг таълим ҳаражатлари  базавий ставканинг 50 баробаригача бўлган қисми  субсидия асосида қоплаб берилади.
- Ногиронлиги бўлган шахслар  ишга синов муддатисиз қабул қилинади.
- Ногиронлиги бўлган шахслар  учун давлат муассасаларида  квоталанган иш ўринлари яратилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu