Сайт тест режимида ишламоқда

Халқаро Информатика олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси сараланди

2 май 2023 йил
image

Халқаро Информатика олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси сараланди

Халқаро Информатика олимпиадаси (IOI-2023)да Ўзбекистон терма жамоасида иштирок этувчи ўқувчилар аниқланди.

35-Халқаро Олимпиада (IOI 2023) 28 августдан 4 сентябрга қадар Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган. 

Унда:

1)  Дилёрбек Валижонов — Андижон шаҳридаги Президент мактаби  11-синф ўқувчиси;
2)  Дилшодбек Хўжаев — Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб 11-синф ўқувчиси;
3)  Асилбек Суннатов  — Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий номидаги  Ихтисослаштирилган мактаб,  9-синф ўқувчиси;
4)  Отабек Журабеков — Тошкент шаҳар,  Миробод тумани, "Профи Счоол" мактаби, 11-синф ўқувчиси иштирок этади.

Халқаро Информатика олимпиадаси (ИОИ-2023) ҳақида батафсил маълумот олиш учун ушбу ҳавола устига босинг: https://ioi2023.hu/

Эслатиб ўтамиз, илк бор Халқаро информатика олимпиадасида қатнашадиган терма жамоа аъзоларини тайёрлаш жараёнига халқаро тренер информатика олимпиадаси олтин медали соҳиби, Полша ёшлар информатика олимпиадаси бош координатори Бартосз Костка юртимизга таклиф қилинган эди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu