Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистонлик ўқувчилар Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида иштирок этишмоқда 

2 май 2023 йил
image

Ўзбекистонлик ўқувчилар Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида иштирок этишмоқда 

Бугун олимпиаданинг биринчи - назарий босқичи бўлиб ўтиб, унда иштирокчиларга 8 та масала тақдим этилди. 

Шунингдек, шу куни иштирокчилар ҳамда жамоа раҳбарлари Остона шаҳридаги Экспомарказга саёҳат қилишди.

Эртага, 3-май куни ўқувчилар олимпиаданинг иккинчи назарий босқичида иштирок этишади. Унда ўқувчиларга кимё фанининг 5 та бўлимига оид 15 та масала тақдим этилади.

Маълумот учун, 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида дунёнинг 21 давлатидан сараланган 113 нафар иқтидорли ўқувчилар қатнашишмоқда. Олимпиада 3 та босқичдан иборат бўлиб, унда максимал балл 230 баллни ташкил этади.

Олимпиадада иштирок этаётган барча ўқувчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu