Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик вакиллари Алмати шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда иштирок этишмоқда

3 май 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтаётган "Она тилига асосланган кўп тилли таълим ижтимоий интеграция ва сифатни таъминлаш йўли" мавзусидаги халқаро анжуманда иштирок этишмоқда. 

Унда она тилига асосланган кўп тилли таълим масалалари, шу жумладан, ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳамда янги лойиҳа ва ташаббуслар муҳокама қилинмоқда. 

Шунингдек, конференция доирасида Қозоғистондаги  кўп тиллар ўқитиладиган мактаблар ўрганилиши ҳам режалаштирилган.

Мазкур конференция Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) томонидан ташкил этилган бўлиб, унда, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Мўғилистон, Молдова, ва Грузия мамлакатларидан вакиллар иштирок этишмоқда. 

Конференция 6-майга қадар давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu