Сайт тест режимида ишламоқда

Экстернат тартибида якуний аттестацияларда иштирок этиш учун 9307 нафар фуқаронинг аризаси қабул қилинди

3 май 2023 йил
image

Экстернат тартибида якуний аттестацияларда иштирок этиш учун 9307 нафар фуқаронинг аризаси қабул қилинди

Аввал хабар берганимиздек, бу йил илк бор ўз вақтида умумий ўрта таълим олмаган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш учун давлат хизматлари жорий этилди. 

Фуқароларга шу йилнинг 1-мартидан 1-майига қадар  Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ариза бериш имконияти яратилди.

Экстернлар белгиланган тартибда жорий йилнинг 26-майидан 20-июнига қадар якуний давлат аттестацияларини топширади. Якуний аттестациялардан муваффақиятли ўтган фуқароларга умумий ўрта таълим (таянч маълумот тўғрисида) шаҳодатнома берилади.   

Иштирокчиларга имтиҳонларни муваффақиятли топширишларида омад тилаймиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu