Сайт тест режимида ишламоқда

Жорий йилдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотлари ҳам баҳолаш рейтингида иштирок этишлари мумкин

27 апрель 2023 йил
image

Жорий йилдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотлари ҳам баҳолаш рейтингида иштирок этишлари мумкин

Хабарингиз бор, Ҳукуматнинг тегишли қарори асосида ўқувчиларнинг фан бўйича эгаллаган билимлари билан бир қаторда ўқувчиларнинг ҳаётга тайёргарлик даражаси (билим даражаси, олийгоҳларга кириш кўрсаткичи, хорижий тилни билиш даражаси), педагогларнинг сифат таркиби ва салоҳияти (олий ва биринчи тоифага эга педагоглар улуши), мактаблардаги маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг мактаблар ривожи учун қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда туман (шаҳар)лар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузиб келинмоқда.

Ушбу жараёнда қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинган 10 фоиз мактаблардаги 9-синф ўқувчиларининг билимлари баҳоланади, ўқитувчилар ўртасида халқаро TALIS баҳолаш дастури методикаси асосида ижтимоий сўровнома ўтказилади.

Жорий йилда мазкур жараёнларга янгилик киритиш мақсадида юртимизда фаолият олиб бораётган нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ҳам баҳолаш назарда тутилмоқда.

Шу муносабат билан миллий рейтингда иштирок этиш истагини билдирган нодавлат таълим ташкилотларини https://forms.gle/tAhZ5EbfbiZBLURS7 ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишларини сўраб қоламиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu