Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон терма жамоасининг Халқаро математика олимпиадасига тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтмоқда

18 апрель 2023 йил
image

64-Халқаро математика олимпиадаси (ИМО)да қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг ўқув тайёрлов жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ташкил этилган мазкур ўқув жараёнларига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан хорижий мутахассис Григорий Челноков таклиф қилинган.

Григорий Челноков математика фанлари номзоди, Москва Иқтисодиёт Олий мактаби Математика факультети ўқитувчиси бўлиб, 2000 йилдан буён турли мамлакатларнинг терма жамоа аъзоларини халқаро математика олимпиадаси (IMO)га тайёрлаб келади.

64-Халқаро математика олимпиадаси (ИМО) жорий йилнинг 2-13 июль кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур олимпиада мусобақаларида ўзбекистонлик ёшлардан иборат терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

 

Айни вақтда 6 нафар ўқувчи-ёшлар:

 

Анварбек Рахматов — Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;

Озодбек Ахтамов — Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий мактабининг 9-синф ўқувчиси;

Анварбек Садуллоев — Бухоро вилояти, Пешку туманидаги 18-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;

Сухроб Халилов — Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;

Беҳзод Мақсудов — Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги 6-сон ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;

Расулбек Ғаффоровлар — Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги 144-мактаб 8-синф ўқувчиси.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu