Сайт тест режимида ишламоқда

Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар ўртасида “Умумжаҳон пул ҳафталиги” Global Money Week доирасида танлов ўтказилади

13 апрель 2023 йил
image

5-11-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН "ПУЛНИ РЕЖАЛАШТИРИНГ, КЕЛАЖАГИНГИЗНИ ҚУРИНГ" МАВЗУСИДАГИ ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИ

Марказий банк “Умумжаҳон пул хафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ёшлар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади

Марказий банк аҳолининг 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида видеороликлар танловини ўтказмоқда. Ушбу танловда молиявий саводхонлик мавзусида – молиявий режалаштириш, молиявий мақсадлар, рақамли молиявий саводхонлик ва жамғариш маданияти йўналишларида ижодий информацион видеоролик яратиш ва юбориш кўзда тутилган.

Танловда иштирок этиш тартиби:

- 2023 йил 30 апрелгача “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусида 2 дақиқагача бўлган информатив видеоролик суратга олиш.
Ушбу ҳавола орқали танловда иштирок этиш учун ариза шаклини юклаб олиш ҳамда тўлдириш.
- Ариза ва видеороликни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига юбориш (электрон почта мавзусида “Global Money Week 2023 видеороликлар танлови” деб кўрсатиб ўтиш шарт) ёки почта манзилига (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6), ҳудудий Бош бошқармалари орқали юбориши ёки шахсан электрон хотирада Марказий банк биносига олиб келишлари мумкин.
- Finlit.uz ижтимоий саҳифаларида анонсларни кузатиб бориш зарур.

Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар:
1 ўрин – ноутбук
2 ўрин – смартфон
3 ўрин – smart соат

“Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ёшлар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусида видеороликлар танлови қоидалари.

ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН ПУЛНИ РЕЖАЛАШТИРИНГ, КЕЛАЖАГИНГИЗНИ ҚУРИНГ” МАВЗУСИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ДАРС ТАНЛОВИ

Марказий банк “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилар учун танлов эълон қилади

Танлов ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш ва мактаб ўқувчиларининг молиявий ва рақамли молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилади.

Танлов иши жорий йилнинг 30 апрелига қадар ўтказилган дарс ишланмаси видеоролиги ( 20 дақиқагача) ва методик ишланмаси шаклида қабул қилинади. 

Танловнинг ўқув фанлари чекланмаган. Молиявий саводхонлик бўйича дарслар 5-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилиши мумкин.
 
Танлов ҳайъати томонидан таълим дарсларини баҳолашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади: 

- ўқув фанлари негизида молиявий саводхонлик компоненти жорий этилганлик даражаси;
- дарсни ўтказишда ижодий ёндашув (молиявий саводхонликнинг бир нечта мавзуларини бирлаштириш – молиявий хавфсизлик, жамғарма маданияти, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий режалаштириш);
- дарсларни ўтказишда интерактив элементларни “edutainment” форматида киритиш;
- Finlit.uz молиявий саводхонлик бўйича Марказий банк ўқув материалларидан фойдаланиш.

Ариза ва видеороликни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига (электрон почта мавзусида “Global Money Week 2023 энг яхши дарс танлови” деб кўрсатиб ўтиш шарт) ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига  (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6 почта манзилига), ҳудудий Бош бошқармалари орқали юбориши ёки шахсан электрон хотирада Марказий банк биносига тақдим этилиши сўралади.

Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар:
1 ўрин – моноблок
2 ўрин – ноутбук
3 ўрин – смартфон

“Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ўқитувчилар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусидаги энг яхши дарс танлови қоидалари 

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu