Сайт тест режимида ишламоқда

Халқаро математика олимпиадаси жамоаси билан кучайтирилган ўқув машғулотларини олиб бориш учун хорижий мутахассис таклиф қилинди

6 апрель 2023 йил
image

Айни кунларда нуфузли халқаро математика олимпиадаси (IMO)да иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг якуний босқичи бўлиб ўтмоқда.

Саралаш босқичи учун бошқа олимпиадаларда фойдаланилмаган янги топшириқлар тузиш ҳамда ўқувчилар билан кучайтирилган ўқув машғулотларини олиб бориш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан хорижий мутахассис Григорий Челноков таклиф қилинган.

Григорий Челноков математика фанлари номзоди, Москва Иқтисодиёт Олий мактаби Математика факультети ўқитувчиси. 2000 йилдан буён турли мамлакатларнинг терма жамоаларини халқаро математика олимпиадаси (IMO)га тайёрлаб келмоқда.

Халқаро Жаутиков олимпиадаси, Шаҳарлар турнири, Умумроссия математика олимпиадаси каби олимпиадаларда ҳакамлар ҳайъати таркибида фаолият олиб боради. Унинг Халқаро журналларда кўплаб мақолалари чоп этилган. Комбинаторика, сонлар назарияси, геометрияга оид қатор масалалар муаллифи.

64-Халқаро математика олимпиадаси (IMO) 2023 йил 2-13 июл кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида бўлиб ўтади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu