Сайт тест режимида ишламоқда

Баёнотлар

.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

3 декабрь 2019 йил
image

"Ишонч" газетасининг  3 декабрь  145-сонида “Қуламаса ҳисоб эмасми?” сарлавҳали мақоласи  юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 3 декабрь куни "Ишонч" газетасининг 145-сонида “Қуламаса ҳисоб эмасми?” сарлавҳали мақола элон қилинган эди.  Ушбу мақола бўйича вилоят таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

"Ишонч" газетасининг 3 декабрь  145-сонидаги “Қуламаса ҳисоб эмасми?” сарлавҳали мақоласида Хонқа туманидаги 19-мактабнинг спорт зали Вилоят ДАҚН инспекциясига 2011 йилда авария ҳолатига келиб қолгани сабабли, бузиб, янгидан қуриш таклифи берилганлиги, бироқ орадан қарийб саккиз йилдан зиёд вақт ўтганига қарамасдан масала ўз ечимини топмаганлиги тўғрисида  баён қилинган. 

Мазкур  маълумот  Хоразм  вилояти халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва ўрганиш натижаси юзасидан қуйидагиларни   маълум қилади:

Хонқа туман халқ таълим бўлимига қарашли Сарапаён қишлоғи  “Гулистон” махалласида жойлашган 19-мактаб биноси 1976 йилда 944 ўринга мўлжаллаб қурилган. Мактаб биноси 2011 йилда “Таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш” жамғармаси ҳисобидан мукаммал таъмирланган. Таъмирлаш ишлари учун 211,1 млн. сўм сарф қилинган.

Вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси томонидан 2010 йилда мактабнинг спорт зал ва фаоллар зали биноси қисми авария ҳолатида деб хулоса берилган ва фаолияти тўхтатилган. Маблағ етмаганлиги сабабли 2011 йил мукаммал таъмирлаш жараёнида мактабнинг спорт зал биноси ва фаоллар зали қисми таъмирланмай қолган. 

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан Халқ таълими вазирлигига бир неча маротаба мактаб спорт залини  дастурга киритиш бўйича таклиф берилган, бироқ маблағ етарли бўлмаганлиги сабабли рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрда ўтказилган 36-сонли видеоселекторнинг 34-бандига асосан жорий йилда барча умумтаълим мактаблари учун спорт заллар қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш бўйича 2020-2024 йилларга мўлжалланган манзилли дастури шакллантирилди ва республика Халқ таълими, Иқтисодиёт ва Молия вазирликларига тақдим қилинди.

Манзилли дастурда Хонқа туманидаги 19-сонли мактаб спорт залини реконструкция қилишни 2021 йилга режасига киритилиши учун таклиф берилганлигини билдирамиз.

 

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu