Сайт тест режимида ишламоқда

Баёнотлар

.

МУАММО ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС

3 декабрь 2019 йил
image

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Ургут туманидаги баъзи умумий ўрта таълим мактабларида иккинчи навбатда ўқиётган ўқувчилар электр энергиясидаги узилиш сабаб қоронғи синфхонада ўқиётгани билан боғлиқ маълумот тарқалганди.

Шундан сўнг, Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати Ургут туман халқ таълими бўлими вакилларининг ўрганишлари асосида мазкур ҳолат юзасидан “Зарафшон” газетасининг zarnews.uz расмий веб-сайти орқали муносабат билдирганди. Бундан ташқари, Daryo.uz сайти орқали ҳам “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан муаммонинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида расмий баёнот берди.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни бошқа ижтимоий тармоқлар орқали Ургут туман мактабларидаги электр энергияси билан боғлиқ муаммо худди аввалги мазмунда эълон қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ургут туманидаги 116 та умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг 2 навбатда ўқитилиши жорий этилган. Иккинчи навбат дарслари соат 13:00 дан 17:30 гача давом этади. Ҳақиқатан ҳам, 28, 29 ноябрь кунлари об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши натижасида Ургут туманида электр энергиясида узилишлар бўлган.

Электр энергиясидаги узилишларни олдини олиш, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан юртимизда олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар натижасида бугун Ургут туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида бу борада муаммо йўқ.

Ургут туман халқ таълими бўлими

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu