Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳисоботлар

.

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАР УЧУН ПАНДУС ВА БОШҚА МОСЛАМАЛАРНИНГ МАВЖУДЛИГИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

13 июль 2021 йил
image

Бугунги кунда Республикамизда жами 86 та алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаблар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу муассасалар таҳсил оладиан болаларнинг касаллигига қараб 4 тоифага бўлинади.

Булар:

1. Ақли заиф болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари;

2. Эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари;

3. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари;

4. Таянч аъзоларида (ҳаракат-мувозанатида) нуқсони бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари.

Республикамиздаги барча ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар табиий ва гегиеник қулай шароитда жойлашган бўлиб, яшил майдонли, изоляция қилинган, саноат ва коммунал корхонлардан, оғир транспорт ҳаракати бўлган темир ва автомобил йўлларидан, шунингдек шовқин, ҳаво ва турпоқ ифлосланиш манбаларидан узоқда жойлашган. Мактаб-интернат сув таъминоти, электр таъминоти, мухандислик коммуникациялари манбалари билан тўлиқ таъминланган. Шу билан бирга мактаб-интернат ўқувчилари ҳаракатланиши учун кириш йўллари ва жамоат транспорти тўхташ жойларига қулай жойлашган. Мактаб-интернатда ўқувчиларнинг ҳараракатланиши учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган.

Муассасаларда ўқувчилар таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча муассасалар видеокузатув камералари ўрнатилган.

86 та таълим муассасаларининг барчаси барчаси пандослар билан жиҳозланган.

- Ақли заиф болалар учун ихтисослашган таълим муассасаларида хоналар махсус жиҳозланган бўлиб, ўқитувчи-логопед учун стол, стул, китоб жавони, кўргазмалар учун жавон, компьютер, принтер, зондларни сақлаш ва стерилизация қилувчи мосламалар, индивидуал ишлаш учун стол, стул, деворий ойналар,гуруҳда ишлаш учун эса айлана стол, стул, кичик ҳажмдаги магнитли доска ва мониторлар билан жиҳозланган.

- Эшитишида муаммолари бўлган болалар учун ҳар бир ўқувчи учун стол устида алоҳида замонавий овозни кучайтирувчи эшитиш аппаратлари (“Otikon” Safari BTE 13 SP) мавжуд. Шунингдек, ушбу тоифадаги барча 18 та махсус мактаблар мазкур тоифадаги болаларга мослаштирилган компьютер хоналари билан тўлиқ жиҳозланган.

- Кўзи ожиз, заиф кўрувчи болалар учун қўшимча ёриткичлар (стол лампаси), таълим жараёни учун бўртма ўқув ва кўргазмали қуроллар, аудио дарсликлар, брайль компьютери, тифлографик асбоблар билан таъминланган.

Кўришда нуқсони бўлган болалар таълим тарбия олишлари учун логопедия ва лингафон хоналари, рельеф расмлари, мусиқа ва компьютер технологиялари учун индивидуал хоналар ташкил этилган.

Ўқувчиларининг соғломлаштирилиши ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун мактаб-интернатда ёпиқ спорт зали ва сунъий чим қопламали спорт майдончалари мавжуд. Шунингдек, Паралимпия қўмитаси билан ҳамкорликда спортнинг енгил кураш, дзюдо ва футбол турларидан машғулотлар олиб борилади.

Мактаб-интернатларда компьютер марказлари ташкил этилиб, компьютерлар айнан кўзи ожиз инсонлар фойланиши учун махсус дастурланди.

Брайл алифбосида нашр этилган инглиз тилидаги бадиий адабиётлар Англиядан олиб келтирилиб, республикадаги барча кўзи ожизлар мактаб-интернатларига тақатилди.

Республикадаги 3000 дан ортиқ кўришда нуқсони бўлган болаларнинг кўз соҳаси бўйича тиббий кўрикдан ўтказилиб, кўришини яхшилаш мақсадида 467 нафарида турли даражадаги амалиёт (операциялар) ўтказилди. Бу тоифадаги мактабларга 16 турдаги мусиқа асбоблари ва спорт инвентарлари тарқатилди.

Айни пайтда зиналарнинг периласи ва деворларда йўналишни кўрсатувчи бўртма ҳарфли ёзув ва белгилар қўйиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

- Таянч аъзоларида (ҳаракат-мувозанатида) муаммолари бўлган болалар учун ихтисослашган мактабларда аравачада юриш учун пандус, йўлакча, аравачани қўядиган жойлар яратилган. Синф хоналари ўқувчилар учун махсус парта ва мосламали стул билан жиҳозланган. Юқори қаватларга кўтарилиш учун лифт ўрнатиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, маҳаллий ҳокимликларга тақдим қилинган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu