Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарорида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021 йил 1 декабрга қадар мазкур қарор доирасида уй-жойга муҳтож 757 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда республикамизда уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг 679 нафарига уй-жойлар ажратилган. Шу билан бирга 85 нафар болалар уй-жойлар билан таъминланмаган (жадвал илова қилинади).
Жадвални юклаб олиш