Сайт тест режимида ишламоқда

Гендер тенглик

.

Халқ таълими вазирлиги тизимида гендер тенглик

29 март 2022 йил
image

Жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим тизимидан, боғча, мактаб, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб. Мактабни мактаб қиладиган куч эса ўқитувчилардир.

Маълумки, мураккаб ўтиш йилларида мактаблардаги маънавий-маърифий муҳит, ўқитувчи касбининг обрўйи, нуфузи пасайиб кетгани, янги давр педагогларини тарбиялаш, педагогика фанини ривожлантириш, инновацион таълим технологияларини жорий этишга етарли эътибор берилмагани соҳада бир қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.

Кейинги йилларда ана шу муаммоларни самарали ҳал этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан халқ таълими тизимига оид 10 дан ортиқ фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари мустаҳкамланди.

Бугунги кунда халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида меҳнат қилаётган 502 687 нафар педагог ходимлардан 158 720 нафарини раҳбар ходимлар, жумладан, 10 130 нафар мактаб директорларидан 6 716 нафарини,
14 178 нафар директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарларидан 7 513 нафарини, 13 590 нафар директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларидан
8 145 нафарини, 207 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирларидан 168 нафарини, 14 та ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқларидан 10 нафарини эркаклар ташкил этади.

Таълим-тарбия ишларини самарали олиб боришда эркак ўқитувчиларнинг алоҳида ўрни ва таъсири борлиги ҳисобга олиниб, кўрилган аниқ чора-тадбирлар натижасида халқ таълими тизимига 12 минг 871 нафар эркак ўқитувчилар қайтган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”даги Фармонига мувофиқ 2021 йил давомида халқ таълими тизимидаги 5984 нафар шундан 1779 нафар эркак ходимларни санаторийларда дам олишлари учун бепул йўлланмалар берилади.

Мазкур дам олиш санаторийларида ходимлар ошқозон-ичак касалликлари, ортиқча тана вазнининг ошиши (метаболик синдром), қандли диабет, ошқозон ости бези касалликлари, ўт қопи, ошқозон яраси, асаб тизими, юрак қон томир, жигар, сурункали буйрак,таянч-ҳаракат аъзолари, асаб, овқат ҳазм қилиш аъзолари ва гинекологик, нафас олиш, юқори нафас йўллари ва неврологик, урологик, эндокринологик касалликлар, қон айланиш тизими аъзолари, тери таносил ва бошқа хасталикларни даволаш ва профилактика қилиш бўйича муолажалар олиб қайтди.

Жорий йилнинг июнь-август ойларида жами 2 минг нафар ўқитувчиларга санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар бериш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида 2021 йил
15 октябрдаги қарорига мувофиқ 1 167 нафар педагог ходимлар таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб этилган. Биргина мисол тариқасида Андижон вилоятидан 7 нафар педагоглар Хоразм вилоятидаги, Наманган вилоятидан 33 нафар педагоглар Фарғона вилоятидаги, Жиззах вилоятидан 44 нафар педагоглар Сирдарё вилоятидаги мактабларга йўналтирилган. Мазкур қарорга асосан бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга қатнаб ишлаётган педагог ходимларга
50 фоиздан 100 фоизгача устамалар бериб келинмоқда. Шунингдек, 21 нафар эркак педагог ходимларга “Халқ таълими аълочиси” 4 нафарига “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu