Коррупцияга қарши кураш

.

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупцияни олдини олиш юзасидан ўрганишлар ўтказилди

27 июнь 2025 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва хавф-хатарларини камайтириш борасида амалга оширалаётган ишлар, шунингдек, Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” жорий йил 21 апрелдаги ПФ-71-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан қатор вилоятларда ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Андижон, Бухоро, Самарканд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида мактабгача ва мактаб таълими бўлими, давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим муассасаларида ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар давомида давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ва ўз вақтида "t-ish.mehnat.uz" вакансиялар базасига жойлаштирилганлиги, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, шу жумладан, иш ставкаларини сунъий равишда бўлишдаги коррупциявий омилларни бартараф этилганлиги қайд этилди.

Шу билан бир қаторда, Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш мақсадида тарбиячилар ўртасида аноним сўровлар ўтказилди ва улар натижалари асосида тегишли чора-тадбирларни белгилаш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Коррупцияга қарши курашиш борасидаги бу каби профилактик тадбирлар таълим соҳасида ҳалоллик ва ошкораликни таъминлаш, коррупциявий омилларни эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган тизимли ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu