Сайт тест режимида ишламоқда

ВАЗИР ҲИЛОЛА УМАРОВА СУРХОНДАРЁДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА БЎЛДИ

12 июнь 2023 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида фаолият олиб бораётган "Волшебный замок" мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди.

Айни кунда 360 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олаётган мазкур таълим ташкилотини аҳоли талабидан келиб чиқиб 1000 ўринли қилиб кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Шу боис тадбиркор томонидан таълим ташкилотига келгусида 640 ўринли янги бино қурилишини бошлаш орқали жами 1000 нафар болани қамраб олиш таклифини билдирди.

Вазир ушбу таклифини қўллаб-қувватлаб, бино қурилиши кўзда тутилган ер майдонини ҳам кўздан кечириб, ўзининг зарур таклиф тавсияларини берди.

Вазирнинг Сурхондарё вилоятига хизмат сафари давом этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu