Сайт тест режимида ишламоқда

Бугун Гулистон шаҳрида Мактабларни ислоҳ қилиш бўйича вилоят кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

25 июль 2023 йил
image

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, туман (шаҳар) ҳокимлари, вазирликнинг вилоят бошқарма ва туман бўлими бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, мактабгача таълим ташкилоти ва мактаблар директорлари иштирок этишди.

Вазир Ҳилола Умарова томонидан вилоятдаги таълим жараёнлари таҳлил қилиниб, қуйидаги таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди:

Сирдарё вилоятидаги мактабларда Президент мактаблари тажрибаси жорий этилади.

Бунда Сирдарёдаги 10 та мактабда ўқувчиларнинг қобилияти ва танлови асосида (10-синфда ихтисослашув асосида ўқитиш) ва яна 11 та мактабда тажриба-синов тариқасида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг янгича ўқитиш ҳамда баҳолаш тизими асосида дарслар йўлга қўйилади.

Вилоят бўйлаб жами 11 та мактабда касб ўргатиш ва иккинчи хорижий тилларни ўқитиш жараёнлари жорий этилади.

Шунингдек, йиғилиш доирасида:

Сирдарё туманидаги «Фурқат» ва «Фаровон» маҳаллаларида хусусий секторни жалб қилган ҳолда мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ҳамда

мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мактабдан ташқари таълимни сифатли ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Маълумот ўрнида, сўнгги 5 йилда вилоятда 13 та янги мактаблар барпо этилиб, қўшимча 7 минг ўқувчи ўрни яратилган.

Мактаб битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичи ҳам яхшиланиб, 39 фоизга етди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu