Сайт тест режимида ишламоқда

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

12 май 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “2021-2022 ўқув йилида 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилаётган ўқувчилар ва узоқ вақт даволанишга муҳтож уйда якка тартибда таълим оладиган болаларга ўқув қуроллари харид қилиш тўғрисида” 2021 йил 11 майдаги 150-сонли буйруғи билан вазирнинг 2021 йил 6 апрелдаги 106-сон буйруғига ўзгартириш киритилганлиги сабабли “Тасвирий санъат” бўйича расм дафтарининг техник тавсифларига тузатишлар киритилди.

Шунга кўра, 2021 йил 13 апрелда махсус ахборот порталига (лот рақами №710 08 31) “Альбом для рисования” харид қилиш бўйича тендер ўтказилиши тўғрисида жойлаштирилган эълон бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Мазкур лот бўйича белгиланган тартибда қайта ҳужжатлар тайёрланиб, келгусида махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu