Sayt test rejimida ishlamoqda

8 нафар ўқувчи-қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан  тақдирланди 

7-mart 2023-yil
image

8 нафар ўқувчи-қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан  тақдирланди 

Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

8 нафар ўқувчи-қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан  тақдирланди 

Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, иқтидорли, турли соҳаларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими тизимида таҳсил олаётган 8 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда бир нафар мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси ҳам мазкур мукофотга сазовор бўлди. Мукофот соҳибалари билан танишинг:

Самандарова Барно Тозабой қизи - Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси,

Шокирова Самира Салоҳиддин қизи - Жиззах вилояти, Жиззах шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси,

Суюнова Мадина Муҳиддин қизи - Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси,

Мирзаева Садоқат Ҳусниддин қизи - Сурхондарё вилояти, Шеробод туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси,

Эргашева Нилуфархон Акрамжон қизи - Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси,

Оллаёрова Севинчой Фарход қизи - Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси,

Абдуллаева Ширин Баходировна - Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги 152-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси,

Тулибоева Садоқат Акмурат қизи - Тошкент шаҳридаги 77-ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси,

Тўраева Маъмура Ўрал қизи - Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги барча қизларни юксак мукофот билан муборакбод этади!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu