Бугунги кунда юртимизда мактабларда мобил телефондан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли Қарори билан тасдиқланган Низоми асосида тартибга солинади.
Мактабга кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ходим ва бошқа шахслар ўз телефони овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни "овозсиз" режимга ўтказиши) лозим бўлади.
Шу билан бирга, ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда мактаб биносига кириш фойеси ёки синф хоналарига мобил телефонларни сақлаш учун қути (жавон)лар мавжуд.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-моддаси билан Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик билан бўлган ҳолатлар учун жавобгарлик мавжуд.