12 йиллик таълим тизимини йўлга қўйиш

26 сентябрь 2025 год
image

12 йиллик таълим тизимини йўлга қўйиш

 

2022 йилда ўтказилган халқаро PISA тадқиқотларида энг юқори натижа қайд этган 20 мамлакатнинг 85 фоизида таълим давомийлиги 12 йилни ташкил этиши кўрсатилган.

Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам умумтаълим давомийлигини 12 йилга узайтириш режалаштирилмоқда. Бунда амалда мавжуд бўлган 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов даври бошланғич таълим таркибига ўтказилади.

Бунда 3 666 та мактаб ҳамда 1 013 та давлат мактабгача таълим ташкилотида янги тартибдаги мактабга тайёрлов ташкил этилади. Бошланғич таълим мутахассисларини тайёрлаш дастурлари мактабга тайёрлов мазмуни билан бойитилади.

Ўн икки йиллик йиллик таълим босқичлари қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

бир йиллик мактабга тайёрлов ва ва 4  йиллик бошланғич таълим;

беш йиллик таянч умумий ўрта таълим (5-9 синфлар);

икки йиллик умумий ўрта таълим (мактаб, академик лицей, ҳарбий мактаблар, техникумлар)

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu