Баёнотлар

.

“ШАҲСИЙ АДОВАТ ТУФАЙЛИ ТОИФАМ ТУШДИ” ТАНҚИДИЙ МАҚОЛАСИГА МУНОСАБАТ

21 январь 2020 йил
image

“Маърифат” газетасининг 2020 йил 16 январ сонида эълон қилинган “Шаҳсий адоват туфайли тоифам тушди” сарлавҳали мақола Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати томонидан ўрганилди. Мақоладаги фактлар қисман ўз тасдиғини топди. 

Шаҳрисазб туманидаги 65-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Мавлуда Авазова 2014 йил 4 февралда 11/1К сонли буйруқ билан 1-малака тоифасини ҳимоя қилиб, РА-I 0149578 рақамли сертификатга эга бўлган. Сертификат 5 йил яъни 2019 йил 3 февралгача амал қилади. М.Авазованинг эътирозига Шаҳрисабз туманидаги 65-мактаб маъмуриятининг этиборсизлиги сабаб бўлган. 

Бу масала тез фурсатда бартараф этилади. Ушбу камчиликка йўл қўйган мактаб раҳбарларига амалдаги қонунчиликка асосан тегишли чора кўрилади.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu