Баёнотлар

.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТИ

3 декабрь 2019 йил
image

Жорий йилнинг 2 декабрь куни  ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ХОРАЗМ – “Конституциянинг бепул таълим ҳақидаги моддаси бекор қилинмадими мабодо?!” номли мурожаат юзасидан Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан  

РАДДИЯ

14-мактаб Хива туманидаги Журён қишлоғидаги Арвик маҳалласида жойлашган бўлиб, 1984 йилда 624 ўринли замонавий лойиҳада қурилган.  

Мактаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 мартдаги 193-қарорига асосан табиий газ қувуридан узилган ва кўмир билан иситиш тизимига ўтказилган.  

Бугунги кунда мактаб 20 та голланд печлари ёрдамида иситилади. Бунинг учун мактабга 42.5 тонна брикет кўмир ва 14.9 тонна кўмир захира қилиб давлат томонидан берилган.  

Мактабга газ қувури тортиб келиш ҳамда улашни бугунги кунда ҳеч қандай имкони ва зарурати йўқлигини, бу масалада ўқувчилардан пул йиғилмаганлигини маълум қиламиз. 

Вилоят халқ таълими бошқармасининг Ишчи гуруҳи томонидан мактабнинг иссиқлик даражаси ўрганилганда талаб даражасида эканлиги аниқланди, ўқувчилар ва мактаб педагогика жамоасидан эътирозлар бўлмади. 

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu