Маърузалар

.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ АХБОРОТ СИЁСАТИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ Л.РУСТАМОВАНИНГ БРИФИНГ МАЪРУЗАСИ

5 июль 2021 йил
image

2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнларида ота-оналар томонидан энг кўп келаётган саволлар.

 1. 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига 6 ёшли болалар қабул қилинадими?

 Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ, Умумий ўрта таълим муассасаларининг I синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади. 

Яъни бу йил 2014 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар тўлиқ мактабга қабул қилинади.

Шунингдек, мазкур қонун талаблари бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги, мулкчилик шаклидан қатъий назар, яъни нодавлат хусусий барча таълим муассасалари учун ҳам мажбурийдир.

Эслатиб ўтамиз, олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш Мактабгача таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

 2. Хорижий фуқаролари фарзандларини умумтаълим мактабларига қандай тартибда қабул қилинади?

 Жавоб: Чет эл фуқароси фарзандини умумтаълим мактабига ўқишга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ўзининг ҳамда фарзандининг шахсий (яшаш гувоҳномаси, паспорти, фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва бошқа) ҳужжатлар нусхасини тизимга юклайди.

Тизимга юкланган ҳужжатлар ҳудудий бошқармалар ҳузурида тузилган махсус комиссия томонидан 3 кун муддат ўрганиб чиқилади ва уларнинг яшаш (вақтинчалик рўйхатдан ўтган) манзили бўйича бўш ўринлар мавжуд мактабга жойлаштирилади ёки шахсий ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда рад этилади.

Махсус комиссиянинг ижобий хулосаси олинганда Хорижий фуқаролар белгиланган муддатларда тегишли умумтаълим мактабларига мурожаат этадилар.

 3. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини умумтаълим мактабларига қандай тартибда қабул қилинади.

 Жавоб: Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган ҳарбий хизматчилар фарзандини умумтаълим мактабига ўқишга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, яшаш жойи бўйича давлат солиқ идоралари рўйхатидан ўтган ижара шарномаси (бунга ҳарбий хизматчи эканини тасдиқловчи ҳужжат нусҳаси ҳам) ёки тегишли ҳарбий қисм (муассаса) томонидан яшаш манзили кўрсатилган маълумотни тизимга юклайди.

Тизимга юкланган ҳужжатлар модератор томонидан 3 кун муддатда ўрганиб чиқилади ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини яшаш манзили бўйича бириктирилган мактабга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида смс хабарнома юборилади.

Модераторнинг ижобий хулосасига мувофиқ, ҳарбий хизматчилар белгиланган муддатларда тегишли умумтаълим мактабларига мурожаат этадилар.

 4. Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

 Жавоб: ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчи шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатлар:

-      умумтаълим муассасаси директори номига ариза (ариза электрон бўмидими);

-      боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

 5. Пойтахтимизнинг вилоят билан чегарадош туманларида  яшайдиган фуқаролар фарзандини Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабига берса бўладими?

Жавоб: умумтаълим мактабларининг 1-синфига жорий йилнинг июль ойида бириктирилган микроҳудуд доирасида қабул жараёнлари ташкил этилади.

1-15 август кунлари бўш ўринлар бўйича микроҳудуддан ташқари қабул жараёнлари ташкил этилиши режалаштирилган, шу вақт оралиғида электрон шаклда ариза билан мурожаат этишлари мумкин.

 6. Жойларда янги барпо этилаётган уйлар(ҳали кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган)га кўчиб ўтиши режалаштирилган, маъмурий чегараси ўзгарган ҳудудларда истиқомат қилувчи оила фарзандларининг қабули қандай тартибда амалга оширилади?

Жавоб: тегишли ҳудуд бўйича туман(шаҳар) Халқ таълими бўлинмаларига мурожаат қилиш орқали қабул жараёнлари ташкил этилади.

 7. 2021-2022 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнлари барча умумтаълим мактабларида электрон шаклда амалга ошириладими?

Жавоб: Хабарингиз бор, бу йил ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида жорий йилнинг 15 июндан бошлаб ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА амалга оширилмоқда.

Қолган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)лари умумтаълим мактабларида 
1-синфга  қабул АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.

 8. Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига кириш учун қайси фанлардан тест ўтказилади ?

 Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 1 февралда 2321-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан  ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади:

филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий фанлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

аниқ фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

хорижий тиллар — муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қаорида алоҳида фан йўналилари кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu