Ҳисоботлар

.

ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШИ ҲОЛАТИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТ (04.11.2021 ЙИЛ ҲОЛАТИГА)

16 ноябрь 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарорида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021 йил 1 декабрга қадар мазкур қарор доирасида уй-жойга муҳтож 757 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда республикамизда уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг 679 нафарига уй-жойлар ажратилган. Шу билан бирга 85 нафар болалар уй-жойлар билан таъминланмаган (жадвал илова қилинади).

Жадвални юклаб олиш

Юклаб олиш

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu