Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Таълим вазирлари йиғилиши доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашди.
Тадбир аввалида Кубаничбек Омуралиев Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.
Учрашув давомида:
– Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш,
– мактаб ўқувчилари ўртасида халқаро танлов ва олимпиадаларни кенгайтириш, қардош мактаблар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш,
– мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.