Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 13 та (1-, 3-, 7-, 11-, 14-, 15-, 17-, 18- 19-, 20-, 21-, 22- ва 23-сон) ва Ангрен шаҳридаги 10 та (6-, 7-, 8-, 13-, 14-, 18-, 25-, 34-, 37- ва 42-сон) умумтаълим мактабларида ДХШ доирасида ташқи спорт майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида бадминтон бўйича сунъий қопламали спорт майдончаларини ташкил этиш учун тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади.
Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «workout» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5282-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. Лойиҳа муддати 10 йил.
Муддатлар:
2023 йилнинг 4 май кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 2а-уй.
Контактлар:
Дилёр Ганиев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат-хусусий шериклик ва халқ таълими муассасалари мулкидан самарали фойдаланиш бошқармаси бошлиғи – 55-503-74-00 (6120, 6111)
Электрон почта манзили: info@xtv.uz; d.ganiyev@xtv.uz., i.hoshimov@xtv.uz