Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Тошкент шаҳри, Чилинзор туманида жойлашган тўртта (126-, 181-, 232-ва 281-сон) умумтаълим мактабларининг бўш эр майдонларида ДХШ доирасида нодавлат мактабгача ва умумтаълим мактабларини ташкил этиш учун тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади.
Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-201-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. Лойиҳа муддати 30 йил.
Муддатлар:
2023 йилнинг 29 август соат 18:00 га қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 100011, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 2а-уй.
Контактлар:
Сарвар Ашуров Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси – 55-503-74-00 (6141, 6111)