Сайт тест режимида ишламоқда

Республика ташкилотлари

.
image

Усманов
Асрор
Иргашевич

"Халқ таълими соҳаси инжиниринг компанияси” ДУК директори

09:00 - 18:00

2001-2008 йй. - Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси

2006-2011 йй. - “BUZTON” қўшма корхонаси муҳандиси

2012-2012 йй. - “Ўзбектелеком” АК “Телеком Инвест” филиали Техник ишлаб чиқариш бўлимининг 1- тоифали мухандиси

2012-2013 йй. - “Ўзбектелеком” АК “Телеком Инвест” филиали Техник ишлаб чиқариш бўлимининг бошлиғи в.в.б., техник ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи

2013-2015 йй. - “Ўзбектелеком” АК  “Телеком Инвест” филиали директорининг биринчи ўринбосари

2015-2017 йй. - “Ўзбектелеком” АК  Инвестция лойихаларини амалга ошириш бўлимининг бошлиғи

2017-2019 йй. - “GRANIT ” Маъсулияти Чекланган Жамиятининг директори

2019 й.- ҳ.в.     - “Халқ таълими сохаси инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонасининг бош директори

• халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш;

• халқ таълими вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг давлат умумтаълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

• халқ таълими соҳаси объектлари инфратузилмаси, жумладан, транспорт, муҳандислик-коммуникация тизимлари, маданий-маиший хизмат, кўкаламзорлаштириш ва суғориш, санитария тозалаш, маиший чиқиндиларни утилизациялаш ва бошқаларни ривожлантириш бўйича соҳавий чизмалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

• замонавий бино ва иншоотларда лойиҳалаштириш-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқишда инновацион материаллардан фойдаланиш бўйича лойиҳаларни бошқариш;

• лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқишда меъёрий-методик таъминотни ташкил этиш;

• қурилиш ва лойиҳалаштиришга тендер ҳужжатларини тўплаш ҳамда ўтказиш;

• консалтинг ва инжиниринг хизматларини кўрсатиш;

• халқ таълими соҳаси объектлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати назоратини амалга ошириш;

• меъморчилик лойиҳаларни ва муҳандислик иншоотларини кузатиб бориш;

• лойиҳалаштиришга вазифаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

• қурилиш муддатлари ва бюджетларига амал қилинишини назорат қилиш;

• қурилиш иштирокчилари томонидан техник ва муаллифлик назорати, шунингдек, давлат назорати органлари талаблари ва кўрсатмаларининг бажарилишини назорат қилиш;

• компания ходимларини ўқитиш ва малака даражасини оширишни ташкил этиш, лойиҳалаштириш, компьютерлаштириш, қурилишда нархни белгилаш ва бошқа йўналишлардаги илмий-техник семинарларни ўтказиш;

• зарурат туғилганда ихтисослашган ташкилотлар ва (ёки) айрим чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб этиш.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu